Ўзбекистонда ўтаётган Осиё чемпионатидан Ўзбекистон жамоаси четлаштирилди.
Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи баҳслари бошланишига бир кун қолганда Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги барча натижалари бекор қилинган.
Осиё гандбол федерацияси томонидан чиқарилган қарорга кўра, мамлакатимиз терма жамоасида бир қатор ўйинчиларнинг ҳужжатларида ноаниқликлар аниқланган.
Ўзбекистон гандбол федерацияси бу борада Халқаро гандбол федерацияга апелляция хати жўнатгани айтилмоқда.