Ўзбекистонда мактаблар ва боғчалар раҳбарининг ойлиги оширилмоқда. Бу – жорий йил март ойида қабул қилинган президент фармонида кўзда тутилган.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
I ва II гуруҳга кирувчи боғча директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги мактаб директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади (яъни оширилади).
Аввалроқ янги ўқув йилидан бошлаб мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳамда боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошиши айтилганди.
Юқоридаги фармонга асосан, 2026 йил 1 январдан бошлаб, мактабларнинг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.