Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонга сезилди

Бугун, 27 август куни Тошкент вақти билан 18:27 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Аниқланишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 547 км жанубий-шарқда. Эпицентрда сезилиш кучи 3 балл. Магнитудаси 5,7. Чуқурлиги: 160 км. Эпицентр: Бадахшон, Афғонистон. Координаталари 36,55 шимолий кенглик, 71,03 шарқий узунлик.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сурхондарё вилоятида 2-3 балл, 342 км.

Фарғона вилоятида 2 балл, 431 км.

Сирдарё вилоятида 2 балл, 480 км.

Жиззах вилоятида 2 балл, 483 км.

Андижон вилоятида 2 балл, 486 км.

Самарқанд вилоятида 2 балл, 496 км.

Наманган вилоятида 2 балл, 498 км.

Қашқадарё вилоятида 2 балл, 527 км.

Тошкент шаҳрида 2 балл, 547 км.