Жиззахда ота икки нафар фарзандини аёвсиз калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида эркак икки нафар фарзандини шафқатсиз калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро оилавий низо оқибатида 2 нафар фарзандига жисмоний зўравонлик ҳаракатларини содир этган.

Ҳозирда отага нисбатан қатъий чора кўрилиши ҳамда болаларни хавфсиз муҳитга олиниши, уларга зарур психологик, ижтимоий кўмак кўрсатилиши бўйича ички ишлар органлари ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий Инсон маркази мутахассислари томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

“Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча тарзда ахборот берилади”, дейилади хабарда.