Бугундан Москва ва Москва вилоятида мигрантларни рўйхатга олиш бўйича эксперимент бошланди

Унга кўра, ушбу ҳудудга ишлаш учун келган Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова ва Украина фуқаролари “Амина” мобил иловаси орқали турар жойда рўйхатдан ўтишлари керак. Бунда олдингидек қоғоз регистрация расмийлаштириш талаб қилинмайди.

«Амина» дастури орқали хорижий фуқаронинг турар жой ҳақидаги маълумотлари камида 3 кунда бир маротаба узатиб турилади.

Агар телефон уч кундан ортиқ геолокацияни кўрсатмаса, унинг эгаси рўйхатдан ўчирилади ва хорижий фуқаро «назорат остидаги шахслар реестри» га киритилиши мукин, дейилади ИИВ хабарида.