Ўзбекистоннинг давлат карзи 16,5 фоизга ошди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келтирган ҳисоботга кўра , жорий йил 1 июль ҳолатида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 43 млрд 376 млн долларга етган.

Ҳисоботга кўра, жами давлат қарзидан 36 млрд 414 млн доллари ташқи, 6 млрд 962 млн доллари ички қарз ҳисобланади. Ялпи ички маҳсулотга нисбати умумий миқёсда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 фоиз ошиб, 34,2 фоизни ташкил этмоқда.

2024 йилнинг 1 июль ҳолатига давлат қарзи 37 млрд 241 млн долларни ташкил этган ва бир йил ичида ушбу кўрсаткич 16,5 фоизга ошган.

1 июль ҳолатига давлат ташқи қарзининг кредиторлар кесимида тақсимланиши қуйидагича:

•Жаҳон банки – 7,8 млрд доллар;
•Осиё тараққиёт банки – 7,4 млрд доллар;
•Халқаро инвесторлар (халқаро евробондлар) – 5,7 млрд доллар;
•Хитой молия ташкилотлари – 3,8 млрд доллар;
•Япония молия ташкилотлари — 3,2 млрд доллар;
•Осиё инфратузилма инвестициялари банки — 1,7 млрд доллар;
•Франция молия ташкилотлари – 1,1 млрд доллар;
•Ислом тараққиёт банки – 935 млн доллар;
•Корея молия ташкилотлари – 750 млн доллар;
•Халқаро валюта жамғармаси – 642 млн доллар;
•Германия давлат банки – 481 млн доллар;
•Европа тикланиш ва тараққиёт банки – 401 млн доллар;
Бошқа молиявий ташкилотлар – 2,5 млрд доллар.

Ушбу даврдаги жами давлат ташқи қарзининг 47 фоизи (16,9 млрд доллар) бюджетни қўллаб-қувватлашга, 16 фоизи (5,9 млрд доллар) ёқилғи-энергетика соҳасига, 9 фоизи қишлоқ ва сув хўжалигига (3,1 млрд доллар), 8 фоизи (2,9 млрд доллар) транспорт ва транспорт инфратузилмасига, 8 фоизи уй-жой коммунал хўжалигига (3 млрд доллар) йўналтирилган.