Мирзиёев Путин билан кенг қамровли стратегик шериклик масаласини мухокама қилди

2 сентябр куни Хитойнинг Пекин шаҳрида Ўзбекистон республикаси президенти ва Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик суръатини сақлаб қолишга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим экани таъкидланди.

Гуманитар соҳада ҳам маданият, санъат, фан ва таълим йўналишларида самарали ҳамкорлик қилинаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.


Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда амалга оширишни жадаллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, президентлар халқаро аҳамиятга эга масалалар юзасидан ҳам маслаҳатлашган.