Талабаларга ижара тўловларининг қанча қисми қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605 сон қарори билан
Олий таълим муассасида ўқийдиган талабаларга ижара тўловларининг бир қисми тўлаб берилади.

Ижара тўловларини олмоқчи бўлган талабалар kontrakt.edu.uz ахборот тизимидан рўйхатдан ўтиб, ариза юборишлари керак бўлади. Ариза ижара шартномаси асосида топширилади.

Ижара тўловларини олмоқчи бўлган талабалардан қуйидагилар талаб қилинади:

➖ётоқхона билан қамраб олинмаган бўлиши керак. Агар ётоқхонада жой бўлса-ю, лекин талаба ётоқхонада турмасдан, ижарага чиқиб кетган бўлса, унда компенсатсия берилмайди;
➖ ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада турган бўлиши керак;
➖ давлат олийгоҳи талабаси бўлиши керак, хусусий олийгоҳ талабаларига қоплаб берилмайди;
➖ Ўзбекистон фуқароси ёки республикада доимий яшаётган фуқаролиги бўлган шахс бўлиши керак, хорижий давлат фуқаросига қоплаб берилмайди;
➖ фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган бўлиши керак. Кечки, масофавий, сиртқи, шунингдек, қўшма таълим дастурларида ўқиётган талабаларга қоплаб берилмайди.

Шунингдек, компенсатсия ҳар ой учун Тошкент шаҳрида — БҲМ нинг бир баравари (412 минг сўм), бошқа ҳудудларда эса — ярим баравари (206 минг сўм).

Компенсатсия олиш учун эса ijara.soliq.uz сайтида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномаси бўлиши керак, йўқса компенсатсия берилмайди.

Ягона истисно: 1 курсларга дастлабки сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси сўралмасдан тўлаб берилади. Ноябрь ойидан эса 1 курслардан ҳам ижара шартномаси талаб қилинади.