3 сентябрь куни Green University’да Давлат экологик экспертизаси маркази ҳамда Малака ошириш маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Янги тартибга кўра, экологик экспертиза фаолиятида иштирок этувчи мутахассислар мажбурий равишда аттестациядан ўтади. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ҳужжатларини тайёрлайдиган ташкилотлар ходимлари эса малака сертификатига эга бўлишлари шарт этиб белгиланди. Бу талаб халқаро стандартларга мос келадиган малака тизимини жорий этиш, ҳужжатлар сифатини ошириш ва экологик хатоларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Ўтган йили мамлакатимизда 32 мингдан ортиқ экологик экспертиза хулосаси берилган, бироқ уларнинг қарийб 700 таси экологик талабга жавоб бермагани сабабли рад этилган. Муттахассисларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам ошириш айнан шундай хатоликларнинг камайишига ёрдам беради.