Жиззахда ФВВ қутқарувчилари томонидан инсон ҳаёти сақлаб қолинди. дея хабар берди ФВБ ахборот хизмати.
Хабарда айтилишича, кеча, 4-сентябрь куни соат 16:07 да Бахмал тумани, «Қутлуғобод» МФЙ Йўлдошбой қишлоғида яшовчи фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида ҳожатхона чуқурига тушиб кетди.
Ўша вақтда боланинг ёнида ҳеч ким бўлмаган. У ёнида бўлган мобил телефони орқали «112» қисқа рақамига қўнғироқ қилган.
Хабарга асосан зудлик билан воқеа жойига етиб борган Бахмал тумани ФВБ қутқарувчилари тезкорлик билан болани ҳожатхона чуқуридан хавфсиз олиб чиқишди.
Ҳозирда боланинг аҳволи яхши.
