Олий суд раисига биринчи ўринбосар сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси ва Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан Усманов Алишер Атаханович беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Икрам Муслимов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан, Нодира Хакимова Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилган.