Ёшлар – демократия ва барқарор ривожланишнинг асосий кучидир
2 сентябрь куни Сенат Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Витебск шаҳрига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида тадбиркор аёллар бизнес-форумида “Демократия, ҳуқуқ устуворлиги ва барқарор ривожланишда ёшларнинг иштироки”га бағишланган 6-секция йиғилиши ўтказилди.

Суҳбатларда таъкидланишича, Ўзбекистонда ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш учун Ёшлар парламенти фаолият юритмоқда. У орқали ёшлар қонунчилик ташаббусларини илгари суради ва давлат бошқарувида бевосита иштирок этади.
Ёш хотин-қизларнинг IT ва сунъий интеллект соҳасида етакчи бўлиши, уларнинг стартапларини рағбатлантириш ва рақамли тенгликни таъминлашга қаратилган дастурлар амалга оширилаётгани қайд этилди.
Ўзбекистоннинг “яшил дипломатия” ташаббуси ҳам муҳокама қилинди. У ёшларнинг экологик онгини юксалтириш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳисса қўшишга қаратилган.
Шунингдек, ёшлар алмашинуви дастурлари, қўшма лойиҳалар ва мулоқот майдонларини кенгайтириш орқали Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлиги кучайиши таъкидланди.
Йиғилишда мамлакатимиз тажрибаси юқори баҳоланиб, ёшлар сиёсатини ривожлантиришда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.