Тошкентда иссиқ сув режали ўчирилади. Veolia компанияси кузги профилактика ишлари муносабати билан сентябр-октябр ойларида Тошкент шаҳрида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатиладиган мавзелар ва кўчалар рўйхатини маълум қилди.
“Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу ишлар тизимни қишки мавсумга тайёрлаш учун зарур. Вазиятни тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз”, – дейилади компания ахборотида.
Иссиқ сув таъминоти вақтича тўхтатилади:
8–12 сентябр
Кўчалар: Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурҳонов, Раззок Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли, Феруза
Массивлар: Қорасув–1,2,3,4,6; Бўз–2; Феруза
Кўчалар: Заргарлик, Лутфий, Боғистон, Қатортал, Гулистон, Фарҳод, Чопонота, Боғибостон, Наққошлик, Дўмбиробод, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин ва бошқалар
Массивлар: Чилонзор (5–26, 30, 31, Г9А, 20А), Дўмбиробод, Шарқ, Гулистон, Ал-Хоразмий–1,2, Бешқайрақўч, Изза, Ўрикзор бозори атрофи
15–19 сентябр
Кўчалар: Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Уйсизлар, Паркент, Чўлпон, Алимкент
Массивлар: Тузел–1÷4, Уйсизлар–1, Асалобод–1,2, Авиасозлар шаҳарчаси (1,1а,2,3,4)
Кўчалар: Амир Темур, Мустақиллик, Шароф Рашидов, Навоий, Бобур, Шота Руставели, Катта Чилонзор, Муқимий, Сеул, Нурафшон, Афросиёб ва бошқалар
Массивлар: Марказ–1,2,4,5,7; Оқтепа, Чилонзор (1–5,7,E,И), Кушбеги, Бошлиқ, Учувчилар шаҳарчаси
22–26 сентябр
Кўчалар: Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон ва бошқалар
Массивлар: Яланғоч, Тошқишлоқмач, Мавлоно Риёзий, Бўз–1, ТошГРEС посёлкаси
Кўчалар: Бунёдкор шоҳ кўчаси, Навоий, Олмазор, Беруний, Ислом Каримов, Қоратош, Фурқат, Афросиёб, Шифонур, Чорсу майдони ва атрофи
29 сентябр – 3 октябр
Кўчалар: Амир Темур, Мустақиллик, Аҳмад Дониш, Шароф Рашидов, Яҳё Ғуломов, Шаҳрисабз, Шастри, Деҳқонобод, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Юнусобод ва бошқалар
Массивлар: Белтепа, Ибн Сино–1,2, Жарариқ, Бешқўрғон–1÷4, Олимпия, Шифокорлар шаҳарчаси, Талабалар шаҳарчаси, Юнусобод (1–19), Себзор
6–10 октябр
Кўчалар: Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Толлимаржон, Файзобод ва бошқалар
Массивлар: Қўйлиқ–1-7, Қўйлиқ–Айланма
Кўчалар: Янги Сергели йўли, Меҳригиё, Суғдиёна, Қипчоқ, Чинар, Давлатобод, Дўстлик, Сергели 1–8А, Юлдуз 1–18
«Водник» массиви (Ҳусайн Бойқаро кўчаси, Бектемир)
«Қурувчи» массиви (Сергили)
Аввалроқ сентябр-октябрларида Тошкентда ичимлик суви ҳам режали ўчирилиши маълум қилинганди.