АҚШ 39 нафар ўзбекистонликни депортация қилди

7 сентябр куни Америка Қўшма Штатларидан Ўзбекистонга депортация рейси амалга оширилди.

Унда АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар Ўзбекистон фуқаросини қайтарилди. Ушбу парвоз АҚШ ўз чегараларини мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган давомли ҳаракатлар тизимининг навбатдаги қисми ҳисобланади, дейилади АҚШ элчихонаси хабарида.

«АҚШ ноқонуний иммиграцияга барҳам бериш, мамлакат чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаган. АҚШга ноқонуний кириб келганлар қамаладилар ва депортация қилинадилар. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматига АҚШнинг депортация жараёнларини амалга оширишдаги яқин ҳамкорлиги учун ўзининг чуқур миннатдорчилигини яна бир бор изҳор этади», дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп ҳокимиятга келгач, мамлакатда ноқоқонуний муҳожирларга қарши чоралар кучайтирилди.