Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали ходимаси З.К. фуқаро А.А.ни ушбу филиалга ишга жойлаштириш эвазига 32 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Қарши туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи Х.Қ. фуқаро У.Қ.ни танишлари ёрдамида Қарши туман марказий поликлиникасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.