Ўзбек ижодкорининг китоби Туркияда нашр этилди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шуҳрат Орифнинг «Mavi  erk» («Мовий эрк»)  шеърий китоби  Анқара шаҳридаги «Edebiyat Ortamı Yayınları» нашриёти томонидан  нашр этилди.


Мазкур  китоб  Кўнё шаҳрида бўлиб ўтган «Мавлоно маънавий мероси 14-Халқаро шеърият анжумани» доирасида тақдимот қилинди.


Китобдан ижодкорнинг  турли йилларда ёзилган шеърлари ўрин олган. Шеърларни турк тилига шоир ва туркшунос олим Муҳиттин  Гумуш таржима қилган.


Шуҳрат Ориф  куни  кеча Туркий маданият халқаро ташкилоти  — ТУРКСОЙ медали билан тақдирланган эди.


Шоир  ТУРКСОЙ Ёзувчилар уюшмаси  аъзоси  ҳам ҳисобланади.  Унинг шеърлари  инглиз, турк, озарбайжон, қирғиз, қозоқ, туркман, уйғур тилларига таржима қилинган.