Ўзбекистонда ҳарбий ва идоравий формали кийимларнинг қонунга хилоф тарзда кийиб юрилишини олдини олиш мақсадида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра:
- Ҳокимият вакили бўлмаган шахснинг хизмат кийими ёки ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этиши алоҳида банд сифатида белгиланади.
- Ҳарбий ва идора ходимлари формасини ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар кийиб юриши – формани мусодара қилиб, 2 баравардан 5 бараваргача БҲМ миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
- Матоси, ранги ва белгиларидан келиб чиқиб ҳарбий ёки идоравий формани такрорловчи ёки унга ўхшаш кийимларни жорий этиш ва фойдаланиш эса – формани мусодара қилиб, 5 баравардан 10 бараваргача БҲМ миқдорда жарима билан жазоланади.
Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига эълон қилинди.