Америка кимё жамияти олимлари тери муаммоларига қарши янги авлод ечимини таклиф этмоқда. Улар томонидан ишлаб чиқилган икки босқичли махсус пластирлар тошмаларга маҳкам ёпишиб, микроскопик тишчалари орқали антибактериал ёки яллиғланишга қарши моддаларни тўғридан-тўғри оғриқли нуқтага етказади.
Клиник синовлар натижалари кутилганидан ҳам самарали чиқди: бор-йўғи 7 кунлик муолажадан сўнг тошмалар тўлиқ йўқолган. Муттахассислар бу янгиликни дерматологияда катта қадам сифатида баҳоламоқда.
Янги «ақлли» пластирлар 2025 йил кузидан бошлаб дори дўконларида сотувга чиқиши режалаштирилган.