«Достук» назорат-ўтказиш пунктида электрон навбат тизими ишга тушди. Бу чегарадан ўтиш вақти ва харажатларни камайтиради, тўсиқларни йўқотади.
Тизим аввал «Қизил-Қия — автойўл» постида синовдан ўтказилиб, юк машиналари тирбандлигини йўқотишда самара берган.
Лойиҳа Европа Иттифоқи ва Халқаро савдо маркази кўмагида амалга оширилди.