Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, пулли тўхташ жойлари ташкил этилган кўчаларда кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун махсус имтиёзлар яратилади.
Резидентлик рухсатномалари жорий этилиб, уларнинг эгалари ўз маҳалласи ҳудудидаги тўхташ жойларидан кечки пайтдан тонггача имтиёзли шартларда фойдаланиши мумкин бўлади. Кундузги вақтда ҳам муайян чегирмалар берилади, байрам ва дам олиш кунларида эса янада кенгроқ имтиёзлар тақдим этилади.
Ҳозирда резидентлик рухсатномаларини электрон тартибда олиш имконини яратиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция ишлари олиб борилмоқда. Жараёнлар жорий йил ноябрь ойига қадар якунланиши режалаштирилган.
Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, рухсатнома бериш тартиби, амал қилиш муддати, имтиёзларга эга бўладиган фуқаролар тоифаси ва тақдим этиладиган чегирмалар рўйхати белгилаб берилади.
Қарор қабул қилингач, у билан танишиш имкони ҳамшҳарларга белгиланган тартибда эълон қилинади.