Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш жараёни рақамлашади

 
Президентнинг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (ПФ-163-сон 10.09.2025 й.) қабул қилинди.
 
Фармоннинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланган:

– ёшлар муаммолари билан индивидуал ва манзилли ишлаш орқали ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш;

– ёшларнинг касбий қизиқишларини барвақт аниқлаш орқали меҳнат бозорига рақобатбардош кадр сифатида кириб боришини таъминлаш;

– ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш орқали улар онгига турли салбий таъсир кўрсатувчи ғоявий таҳдидларга маҳалла даражасида қарши курашиш ва бошқалар.
 
Ҳужжат маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш жараёнинининг рақамлаштириш даражасини ошириш кўзланмоқда.
 
Хусусан, 2026 йил 1 февралга қадар «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформалари негизида «Ёшлар ягона электрон платформаси» ахборот тизимини яратиш белгиланган.
 
Бу платформа қуйидаги имкониятларга эга бўлади:

  • ёшларнинг демографик ва ижтимоий ҳолати, бандлиги, таълим олишига оид маълумотлар асосида “Ёшлар баланси”ни шакллантириш;
  • ёшларга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини баҳолаш ва унинг натижаларини аниқлаш;
  • ёшларнинг қизиқишларини аниқлаш бўйича социологик сўровлар ўтказиш, унинг натижаларини автоматик таҳлил қилиш;
  • ёшларга оид мавжуд имтиёзлар, преференциялар ва имкониятлар тўғрисида маълумот бериш;
  • шахсга доир маълумот бўйича амалга оширилган сўровларнинг рақамли изларини сақлаш.