Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2026 йилда бошланади

Президент Мирзиёевга тақдим этилган маълумотга кўра, мамлакатда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини бир вақтнинг ўзида рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади.

Рўйхатдан ўтказиш 2026 йил 15 январдан 28 февралгача амалга оширилади:

  • дастлабки 17 кун интернет орқали;
  • кейинги 1 ойда “маҳалла еттилиги” иштирокида уйма-уй юриб ўтказилади.

Бу усул орқали 1,3 триллион сўм маблағ тежалиши, жараёнлар эса оддий ва шаффоф бўлиши айтилмоқда. Шунингдек, саволлар сони аввалги 328 тадан 71 тага қисқартирилди.

Маълумот учун, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш 2021 йилда, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш эса 2022 йилда ўтказилган эди.