Ички ишлар вазирлиги абонентлар ёки қурилмалар ўртасидаги боғланишлар бўйича маълумотларни суд розилигисиз олиш имконини белгилаб қўювчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Янги тартибнинг асосий жиҳатлари:
– Терговчи ёки суриштирувчи кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда судсиз қарор қабул қилиб, телефон боғланишлари ҳақида маълумот олиши мумкин;
– Жабрланувчи, гувоҳ ёки уларнинг қариндошлари ёзма розилиги асосида ҳам абонент маълумотлари олинади;
– Қарорда: жиноят иши рақами, ахборот олиш сабаби, текшириладиган маълумот мазмуни, шахс ва телефон рақами, давр ҳамда ижрочи давлат органи кўрсатилади.
Назорат ва расмийлаштириш:
– Терговчининг қарори ва ҳужжатлар прокурорга юборилади;
– Прокурор илтимосномани асосли деб топса, уни судга тақдим этади;
– Шу тариқа жараён тизимли ва назорат остида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.