Зулфия номидани давлат мукофотини тиббиёт (медицина) соҳаси учун алоҳида йўналиш сифатида беришни назарда тутувчи Президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, ПФ-2326-сон Фармонга тегишли ўзгартиришлар киритилади ва келгусида қолган йўналишлар билан биргаликда тиббиёт соҳасида алоҳида ютуқларга эришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга ҳам Зулфия номидаги Давлат мукофоти берилади.
Бунда Зулфия номидаги Давлат мукофотини олиш учун талабгорнинг сўнгги уч йил мобайнидаги ибратли фаолияти тиббиёт соҳаси ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатлар тақдим этилади.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасига уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ҳукуматга таклифлар киритиши белгиланмоқда.