11 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Олмаота вилояти Или тумани Байсерке қишлоғида жойлашган “ЛГН Метал” корхонасида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари Ўзбекистонга қайтарилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Или тумани полицияси томонидан инсон ўлимига олиб келган меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Миграция агентлиги томонидан марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш учун зарур расмийлаштириш ишлари ташкил этилди. Марҳумларнинг яқинларига керакли амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий Миграция агентликлари масъул ходимлари бириктирилган. Қозоғистон томони билан тергов жараёнида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Миграция агентлиги марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради”, — дея қайд этди Миграция агентлиги.