Ўқув марказлари очмоқчи бўлган ёшларга 130 млн сўмгача фоизсиз қарз берилади

Жадид боболаримиз меросини ёшларга етказиш ва уларни илм-маърифат йўлида қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси томонидан “Кўмак” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа хорижий тиллар бўйича C1 даражадаги миллий ёки унга тенг халқаро сертификатга эга (олганига 2 йилдан ошмаган) ёшлар учун мўлжалланган. Айниқса, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказлари очмоқчи бўлганлар устувор тартибда қўллаб-қувватланади.

Бунда ёшларга 3 йил муддатга 130 млн сўмгача ссуда, яъни фоизсиз қарз 6 ойлик имтиёзли давр билан берилади.

Ариза бериш учун ушбу сўровнома тўлдирилади.