Сенатнинг тегишли қўмитасида “Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатлар тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Бугунги кунда дунёда сунъий интеллект технологиялари шиддат билан ривожланмоқда, Ўзбекистонда ҳам кўплаб соҳаларга, ижтимоий муносабатларга тез суръатларда кириб бормоқда. Шу сабабдан, мамлакатимизда сунъий интелектни қўллашда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда.
Куни кеча Сенатнинг тегишли қўмитасида “Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатлар тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳага кўра:
– қонунчиликда илк бор “Сунъий интеллект” тушунчасига таъриф берилади;
– соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва махсус ваколатли органнинг вазифалари белгиланади;
– ахборот ресурслари ва тизимларида сунъий интеллектдан фойдаланиш қоидалари жорий этилади;
– сунъий интеллект орқали яратилган ахборот ресурсларига маркировка қўйиш мажбурий бўлади;
– шахсий маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш ва уларни интернет ёки ОАВда тарқатиш қатъий чекланади.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам қўшимча нормалар киритилиб, сунъий интеллект воситасида шахсий маълумотларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланиши назарда тутилмоқда.
Демак, илм-фан ва технологиялар тараққиёти қонунчиликда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Янги қонун эса сунъий интеллект имкониятларидан оқилона фойдаланиш ва эҳтимолий хавфларни бартараф этишга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.