Чуст туманида Германия, Хитой ва Дания технологиялари асосида газоблок ишлаб чиқариш бошланди

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида саноат объектлари ва янги лойиҳалар билан танишди.

Чуст туманидаги “Мегатон” корхонасида Германия, Хитой ва Дания технологиялари асосида замонавий газоблок ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхона йилига 600 минг куб метр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, электр энергияси харажатларини 45 фоизгача камайтиради. Бу ерда 500 та иш ўрни яратилган.

Янги Наманган туманида эса “Тараққиёт” саноат ва сервис зонаси ташкил этилган. Ҳудудда 113 та лойиҳа амалга оширилмоқда, 4 800 та янги иш ўрни яратилди. Замонавий инфратузилма, касб-ҳунарга ўқитиш имкониятлари ва кооперация асосидаги ҳамкорлик аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Давлат раҳбари автомобилларга хизмат кўрсатувчи марказлар ва маҳаллий мебеллар кўргазмаси билан ҳам танишиб, тадбиркорлар ва усталар билан суҳбатлашди.

Ташриф доирасида амалга оширилаётган ишлар Наманганда саноат ва тадбиркорлик жадал ривожланаётганини, янги иш ўринлари орқали аҳоли учун замонавий шароитлар яратилаётганини кўрсатмоқда.