Ўзбекистонда 4 баллик зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика сейсмопрагностик мониторинг маркази матбуот хизмати маълумот берди.
Хабар қилинишича, 2025 йил 17 сентябрь куни тахминан соат 09:14 да Навоий вилоятининг Қўнғироқ тумани ҳудудида ер қимирлаши қайд этилган. Зилзила эпицентри ер остида 10 километр чуқурликда, Тошкент шахридан 363 километр узоқликда жойлашган. Зилзиланинг магнитудаси М=3,9 ни ташкил этган.
Зилзилани қуйидаги ҳудудларда аҳоли ҳис этиши мумкин бўлган:
- Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани – 3 балл (эпицентрдан 23 км);
- Навоий вилоятининг Қўнғироқ тумани – 2 балл (эпицентрдан 57 км);
- Навоий вилоятининг Навбахор тумани – 2 балл (эпицентрдан 57 км).