Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин амалдорларни хорижда дам олишдан тийилишга чақирди. Унинг таъкидлашича, депутатлар бу йўлдан аллақачон қайтган ва энди вазирлик ҳамда идоралар ходимлари ҳам шу тартибга амал қилишлари керак.
«Чет элда биз учун ҳеч қандай ҳуқуқ ёки эркинлик йўқ. Францияда, Германияда бўлаётган воқеалар ҳам бунга яққол мисол. Шунинг учун амалдорлар ҳам хорижий саёҳатлардан воз кечиши лозим», – деди Володин Дума мажлисида.
Унинг сўзларига кўра, хориждаги вазият Россия фуқаролари учун қулай эмас ва давлат хизматчилари дам олишни мамлакат ичида ўтказишлари мақсадга мувофиқ.