Фарғона шаҳрида эҳтиётсизлик оқибатида автомобильга ўрнатилган газ балони портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Келтирилишича, 18 сентябрь куни соат 12:00 ларда, ҳайдовчи Labo’га газ тўлдириш учун, “заправка”га кириб, автомашинасидаги пропан учун мўлжалланган балонга, метан газ қуйиб юборган.
Оқибатда автомашинага ўрнатилган газ балони портлаб кетган. Labo автомашинаси техник шикастланган. Ҳодисада сабаб тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.