“Numbeo” портали эълон қилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳри Марказий Осиёда яшаш қиймати бўйича тўртинчи ўринни эгаллади.
Рейтингга кўра:
Олмаота (Қозоғистон) – энг қиммат шаҳар (29,4 индекс, жаҳонда 346-ўрин),
Бишкек (Қирғизистон) – 26,8 индекс,
Остона (Қозоғистон) – 26,5 индекс,
Тошкент (Ўзбекистон) – 26,2 индекс билан 370-ўрин.
🔹 Тошкентда тўрт кишилик оиланинг уй-жой ижараси ҳисобга олинмаган ҳолда ўртача яшаш харажатлари 23 млн 39 минг сўм деб баҳоланган.
🔹 Ёлғиз яшовчи бир киши учун эса бу кўрсаткич ойига тахминан 6 млн 437 минг сўмни ташкил этади.
Тожикистон ва Туркманистон шаҳарлари ушбу рейтингда қайд этилмаган.