“Толибон” университетларда аёллар ёзган китобларни тақиқлади



Муваққат ҳукумат Афғонистон университетларига аёллар томонидан ёзилган барча китобларни ўқув дастурларидан чиқариш ҳақида буйруқ берган. Тақиқ остига жами 680 китобдан 140 таси тушган бўлиб, уларнинг барчаси аёл муаллифлар томонидан ёзилган.

Шунингдек, “Толибон” 18 та университет фанини ҳам ман этган. Расмийлар бу фанлар “шариат тамойиллари ва ҳаракат сиёсатига зид” эканини таъкидламоқда. Тақиқланган фанлар орасида “Гендер ва тараққиёт”, “Аёллар социологияси”, “Мулоқотда аёлларнинг роли” каби йўналишлар ҳам бор.