Ўзбекистон иқтисодий эркинлик индексида 9 поғона кўтарилди

Олий Мажлис Сенатида Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Сенат Раиси Танзила Нарбаева раҳбарлик қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни сезиларли даражада яхшиланди. Хусусан:

  • Иқтисодий эркинлик индексида мамлакатимиз 9 поғона юқорилаб, 184 давлат орасида 100-ўринни эгаллади;
  • Барқарор ривожланиш мақсадлари индексида 19 поғона юқорилаб, 167 давлат орасида 62-ўринга чиқди;
  • Глобал инновация индексида эса 4 поғона юқорилаб, 139 давлат орасида 79-ўринни эгаллаб, Марказий Осиёда 1-ўринни олди.

Шунингдек, “S&P”, “Fitch” ва “Moodyʼs” халқаро агентликлари Ўзбекистоннинг кредит рейтингини илк бор “ижобий” деб баҳолади.