Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ўтказган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида инсон органлари ва тўқималари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фош этилди.
Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Фарғона, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи 12 нафар шахсдан иборат гуруҳ ижтимоий тармоқлар орқали буйрак ва жигар касалликларидан азият чекаётган беморларни топиб, соғлом фуқароларни пул evaziga орган сотишга урғутган. Гумонланувчилар чет элдаги танишлари ёрдамида ҳужжатларни қалбакилаштириб, донор ва махсус беморларни қўшни давлатдаги хусусий клиникада «қариндош» сифатида кўрсатган ҳолда жарроҳлик амалиётларини ўтказишган.
Текширувда маълум бўлишича, 2023–2025 йилларда ушбу гуруҳ томонидан 32 нафар беморга буйрак ёки жигар тўқималари кўчириб ўтказилган. Беморлардан олинган катта миқдордаги пуллардан бир қисми клиника ва донорларга берилган, қолган қисми гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган. Шунингдек, амалиётдан сўнг саломатлиги яхшиланмаган беморларга қимматга кучли таъсир қилувчи дори-дармонлар сотилгани аниқланган.
Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят Кодексининг 133-1 (инсон аъзолари ва тўқималарини олиш ва трансплантация қилиш қонунбузилишлари), 228 (ҳужжатларни қалбакилаштириш), 246 (контрабанда) ва 273 (гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ҳаракатлар) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилган ҳолда иш судга юбориилди.
Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ёки яқинларингиз ушбу гуруҳ ёки бошқа шахслар томонидан зарар кўрган бўлса, яқин ИИБга ёки 102 рақами орқали хабар беринг.