ЭКОСОС ва ЮНИДО билан “яшил” технологиялар, сув ресурслари ва демографик барқарорлик бўйича дастурлар амалга оширилади

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқ сўзлади. Ўз чиқишида давлатимиз раҳбари халқаро майдонда асосий эътибор барча хорижий шериклар билан ўзаро фойдали алоқаларни янада кенгайтиришга қаратилганини қайд этди.

Ушбу йўналишда БМТнинг турли тузилмалари билан ҳамкорликда минтақамизда бир қатор янги дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш таклифи илгари сурилди.

Жумладан:

 ЭКОСОС ва ЭКОСОС кўмагида Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий ривожи бўйича халқаро форум ўтказиш;

– ЮНИДО билан ҳамкорликда саноатда “яшил” технологиялар минтақавий хабини ташкил этиш;

– сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, “яшил” макон барпо этиш ва демографик барқарорликка эришиш бўйича дастурларни қабул қилиш.

Шунингдек, Бош Ассамблеянинг Марказий Осиё давлатлари ўртасида минтақавий шериклик ва иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга оид резолюциясини қабул қилиниши таклиф этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ушбу ташаббуслар нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун стратегик аҳамиятга эга. Улар минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ривожланиш ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли ҳисобланади.