Бугун, 25 сентябрь куни соат 13:51 да Чилонзор тумани Бешқўрғон кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:54 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Вазият Тошкент шаҳар ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмади”,— дейилади хабарда.