Гувоҳнома тайёрлаб беришни ваъда қилган шахслар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Бағдод туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Бувайда тумани бўлими инспектори З.Т. 1 000 доллар олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди. У фуқарога “В” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган.

Шунингдек, Қонликўл туманида ўтказилган тадбирда фуқаро И.Ш. суд қарори билан бекор қилинган ҳайдовчилик гувоҳномасини гўёки “танишлари” орқали қайта тиклаб бериш эвазига 1 500 доллар олган вақтида қўлга олинди.

Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.