Туркиялик машҳур хонанда балкондан йиқилиб вафот этди

26 сентябрга ўтар кечаси Гуллу тахаллуси билан танилган туркиялик машҳур хонанда Гул Тут уйининг балконидан тушиб кетиб, 51 ёшида вафот этди. Бу ҳақда NTV хабар берди.

Маълумотларга кўра, хонанда Ялова вилояти, Чинаржик тумани, Ҳарманлар маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг 5-қаватидаги хонадон балконида қизи ва унинг дугонаси билан мусиқа чалаётган пайтида у ердан тушиб кетган. 

Ижтимоий тармоқларда хонанданинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бироқ қўшиқчининг ўғли Туғберк Гултер буни рад этиб, онаси бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганини маълум қилди.

“Бу хабарни қайғу билан эълон қиляпман. Бугун тунда фожиали бахтсиз ҳодисада онам, ҳурматли санъаткор Гуллуни йўқотдик. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги миш-мишлар ёлғон”, дейди хонанданинг ўғли.

Чинаржик тумани полиция бўлими ҳодиса юзасидан тергов бошланганини маълум қилган.

Маълумот учун, Гул Тут 1973 йил 15 октябрда Туркиянинг Беёғлу шаҳрида туғилган. Гуллу кўплаб муваффақиятли қўшиқлар, жумладан, “Everything I have Been”, “Sun Before Morning”, “Bendeki Sen” ва “Unutamazın Beni” кабилар муаллифи ҳисобланади.