Тошкент вилоятида товар поездининг икки вагони рельсдан чиқиб кетди

27 сентябрь куни соат 21:30 да Тошкент вилояти Чиноз тумани “Расулобод” МФЙ, Олмазор станцияси ҳудудида Жиззах–Тошкент йўналишида ҳаракатланган товар поездининг сут ёғлари ортилган икки вагони рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар берди.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Воқа жойига туман ФВБ раҳбарияти, ТБХ навбатчи сменаси ва тегишли хизматлар жалб этилди. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Маълум қилинишича, ҳозирда поезд ҳаракати тўлиқ тикланган.