Ижара шартномаси асосида яшаётган талабалар жаримага тортилиши мумкинми?

Маълумки, мамлакатимизда олий таълим муассасаларининг ижара хонадонларда яшайдиган талабалари учун ижара тўловларининг бир қисмини тўлаб бериш тартиби йўлга қўйилган.

Ижара шартномаси тўловининг маълум қисмини олиш учун талабалар ва ижарага берувчи ўртасидаги шартнома солиқ органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.

Аммо Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 223-моддасига кўра «Фуқароларнинг яшаш жойида рўйхатдан ўтмасдан яшаши ёки яшаш жойини қонуний асосда ижарага берган шахс томонидан ижарачиларни рўйхатдан ўтказмаслик» — маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Шунда талабалар ижара шартномаси тузиш билан бирга шу яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатга қўйилишлари ҳам керак. Акс ҳолда ҳам талаба, ҳам ижарага берувчи уй эгаси жаримага тортилишлари мумкин.

Ҳозирги кунда кўпгина олий таълим муассасаларида ушбу тизим ишлагани йўқ, яъни ижара шартнома тайёрланиб талаба томонидан kontrakt.edu.uz орқали онлайн юборилса ҳам шартномалар қабул қилингани ва талабаларга сентябр ойи учун ижара шартноманинг маълум қисми тушириб берилгани йўқ. Бунга сабаб қилиб сентябр ойида ётоқхоналарда талабалар тўлиқ жойлашмагани кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, ижара тўловларининг маълум қисми 1 босқич талабалари учун сентябр — октябр ойларида ижара шартномасиз ҳам тўлаб берилиши белгиланган.