ЛДПР раҳбари Леонид Слуцкий Россияда мигрантларга ижтимоий пенсия тўлаш амалиётини бекор қилиш зарурлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу чора федерал бюджет юкини енгиллаштириш ва миллий пенсия тизимини ҳимоя қилишга қаратилган.
«Ҳар бир рубл ҳисобда турган пайтда давлат ўз фуқароларига эмас, балки хорижликларга пенсия тўламоқда. Бу – адолатсизлик», — деди Слуцкий.
Маълумот учун, қонунга кўра Россияда камида 15 йил доимий яшаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар белгиланган ёшга етганда пенсия олиш ҳуқуқига эга. Ҳозирги пайтда Россияда 6,1 миллиондан ортиқ чет эл фуқароси рўйхатдан ўтган.