Тошкент шаҳрининг амалдаги бош режаси собиқ «Чорсу» меҳмонхонаси ўрнида 20 қаватдан ортиқ бино қуришни тақиқлайди. Лекин инвестор 30 қаватдан баланд иншоот лойиҳасини жамоатчиликка эълон қилди.
Пойтахт қурилиш бошқармаси бошлиғи бу лойиҳа ҳали тегишли органларга тақдим этилмаганини билдирган.
Маълумот учун, собиқ Чорсу меҳмонхонаси 23 қаватдан иборат бўлган. 2024-йил 2-ноябр куни Чорсу меҳмонхонаси бузилиши ҳақида хабар берилади. 2025-йил январ ойида мехмонхонанинг бузилиши бошланади. Бино 1982 йилда қурилиб 2000 йилга қадар фаолият юритади. Бу орада у “Москва”номига ҳам ўзгартирилган. 2008 йилда расман ёпилиб, 2017 йилгача Тошкент ҳокимияти биноларидан фойдаланиш департаменти тасарруфида бўлган.