Камбағал оилалардан ходим жалб қилган тадбиркорлар учун компенсация оширилади

26 сентябрь куни Президентнинг PF–176-сонли фармони қабул қилинди. Ҳужжат тадбиркорликни ривожлантириш, молиявий имкониятларни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратишга қаратилган.

Унга кўра, 2026–2027 йилларда 5 мингта лойиҳани амалга ошириш учун 4 трлн сўмлик маблағ йўналтирилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва “яшил иқтисодиёт” йўналишидаги ташаббуслар учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Муҳими, олис ҳудудлардаги кичик ва ўрта бизнесга алоҳида шарт-шароитлар яратилиб, камбағал оилалардан ходим жалб қилган тадбиркорлар учун компенсация миқдори 2–6 фоизгача оширилади.