Бугун иш куни қисқартирилади, ойлик эса байрамдан олдин тўланиши шарт

Эртага — 1 октябрь, «Ўқитувчи ва мураббийлар куни». Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида иш куни барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

📌 Ойлик тўлаш тартиби:

Меҳнат кодексининг 253-моддасига кўра, иш ҳақи байрам ёки дам олиш кунига тўғри келса, у олдиндан тўланиши шарт.

Демак, аксарият ташкилотларда ойлик 1 октябрдан олдин берилиши керак.

📌 Кечиктирилган тақдирда:

Меҳнат кодексининг 333-моддасига мувофиқ, иш берувчи ойлик кечиктирилган ҳар бир кун учун ходимга Марказий банкнинг асосий ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўлаб бериши шарт.