NetBlocks халқаро интернет мониторинги хизматининг хабар беришича, Афғонистонни бошқараётган Толибон, ўзлари ахлоқсиз деб ҳисоблаган амалиётларга қарши курашиш мақсадида 29 сентябрь куни мамлакатдаги интернетни бутунлай узиб қўйди.
Толибон маъмурияти маънавий-ахлоқий меъёрларни қўллаши натижасида интернет тўлиқ ўчирган. Бу телефон алоқасига ҳам таъсир қилди.
Қобулда яшовчи аҳоли вакилларининг ББCга айтишича, уларнинг оптик толали интернет хизмати иш кунининг охирига келиб, маҳаллий вақт билан соат 17:00 атрофида ишламай қолган.
AFP халқаро ахборот агентлигига кўра, Кобулдаги бюроси билан алоқа, жумладан, мобил телефон хизмати ҳам узилган.
Афғонистон бўйлаб мобил интернет ва сунъий йўлдош телевидениесида ҳам сезиларли узилишлар юзага келмоқда. Бундан ташқари, Афғонистон пойтахтидан келаётган хабарларга кўра, Қобул аэропортидан парвозлар бекор қилинган.