Филиппиннинг Себу провинциясида 6,9 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Ҳодиса оқибатида Сан-Ремихио муниципалитетидаги спорт-сағломлаштириш мажмуаси қулаган.
Охирги маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида камида 60 киши ҳалок бўлган. Вайроналар остида яна одамлар қолган бўлиши эҳтимол қилинмоқда.
Зилзиланинг эпицентри Бого шаҳридан 20 километр шимоли-шарқда, беш километр чуқурликда жойлашгани маълум қилинди.
Ҳозирда қутқарув ишлари давом этмоқда, ҳалок бўлган ва жабрланганлар сони ортиши мумкинлиги айтилаяпти.