Самарқандда алиментдан қарздор ота шкаф ичидан топилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида алимент тўлашдан қочиб юрган ота яширин жойидан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг қарорига кўра, қарздор фуқаро Ф.Н. фарзанди Л.Р.нинг моддий таъминоти учун алимент тўлаши лозим эди. Бироқ у узоқ вақт давомида мажбуриятини бажармаган ва қарзи 60 миллион сўмга етган. Шунингдек, қарздор номаълум жойларда яшириниб юргани боис унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида фуқаро ўз яшаш уйида шкаф ичида яшириниб олгани аниқланди. У ушланиб, кейинги ижро ҳаракатлари учун давлат ижрочисига топширилди.

Еслатиб ўтамиз, бунга ўхшаш ҳолатлар аввалроқ ҳам қайд этилган: Фарғонада ота парда ортидан, Қашқадарёда кўрпалар тагидан, Наманган ва Сурхондарёда ертўлада, Хоразмда товуқ фермасида, Андижонда шифер ортида, Бухорода эса бувисининг уйида топилганди.