Фуқаро авиацияси агентлиги БААнинг «Etihad Airways» авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатномани тақдим қилди. Бу ҳақда «Ўзавиация» агентлиги расмий саҳифасида маълум қилинди.
Унга кўра, «Ўзавиация» агентлиги томонидан 1998 йил 17 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Ҳукуматлараро Битим асосида «Etihad Airways» авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун Фойдаланиш рухсатномаси расмийлаштирилган.
«Etihad Airways» Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналиши бўйича парвоз қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Парвозларда Airbus A320-232/251N ва A321-231/251НХ самолётларидан фойдаланилади.