Хитойнинг жанубий ҳудудларига кучли “Матмо” тайфуни юз бериб, тахминан 300 минг нафар аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар берди.
Табиий офат таъсирида шамол тезлиги соатига 40 метрдан ошган, натижада бир неча соҳилбўйи қишлоқлардаги кўчалар сув остида қолди. Ҳудуддаги халқаро аэропортларда барча парвозлар бекор қилинган.
Хитой ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилиб, 30 миллион доллар маблағни тайфун оқибатларини бартараф этиш учун ажратган. Бу маблағ йўллар, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларини тиклашга йўналтирилади.
Метеорологлар маълумотига кўра, “Матмо” аввал Хайнан оролининг шимолий-шарқидан ўтган ва ҳозир Гуандун вилояти қирғоқларига яқинлашмоқда. Тайфун материк ичига кириб борган сари кучини йўқотиши кутилмоқда, аммо кучли ёмғир ва шамол ҳали камида бир кун давом этиши мумкин.